UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

03 июн 13:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев жанг олдидан стафилококк инфекцияси бўлганини тасдиқлади

Енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев кечаги жанги олдидан стафилококк инфекцияси билан зарарланганини тасдиқлади.

Кеча россиялик чемпион UFC 302 турнирининг марказий жангида америкалик Дастин Порьени бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди. Журналист жангдан олдин Махачевдан соғлиғида муаммо борми дея сўради. 

"Ҳа, бу тўғри маълумот. Интернетда оёғимда стафилококк кўриниб турган сурат тарқади. Бу инфекция мени анчагина безовта қилди. АҚШга келган биринчи ҳафтамда бу муаммо билан тўқнаш келдим. Бунинг натижасида бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида машғулот ўтказа олмадим. Мен у пайтда шунчаки дам олдим. Агар машғулотни давом эттирганимда асорати оғирроқ бўлиши мумкин эди", - деди Махачев.

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Исламнинг оёғидаги стафилококк акс этган суратни жойлаб, уни гигиенага риоя қилмасликда айблаганди. Худди шу инфекция сабаб Маҳмуд Мурадов белгиланган жангида иштирок эта олмаганди. Бунинг натижасида UFC ҳамюртимиз билан шартномани бир томонлама бекор қилган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг