19 окт 11:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР
Дунёнинг энг кучли лигасининг келгуси йилдаги биринчи рақамли турнири Канадада бўлиб ўтади.
Ташкилот матбуот хизмати 2027 йил 30 январь куни UFC 336 турнирига Торонтодаги "Scotiabank" аренаси мезбонлик қилишини расман эълон қилди. Бироқ шоу доирасидаги жанглардан ҳеч бири ҳали эълон қилинмаган.
Аввалроқ, Канададаги ушбу рақамли турнирнинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унда дивизионнинг амалдаги чемпиони, россиялик Ислам Махачев ва ярим ўрта вазн тоифаси мета-рейтингининг биринчи рақамли вакили, бразилиялик Карлос Пратес тўқнаш келиши кутилмоқда, аммо ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар