UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0

10 мар 12:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев жароҳат олибди, Дана Уайт буни тасдиқлади

Дана Уайт Оқ уй турнири кардида Ислам Махачев ва Илия Топурия ўртасидаги супер жанг бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

"Бу нотўғри хабар. Ҳа, Жастин Гэтжи дастлаб кардда бўлмаган - бу ҳақиқат! Аммо бу Исламнинг Тупурияга қарши жанги эмас эди. Қандай жангларни муҳокама қилаётганимиздан ҳавотир олманг. Тасдиқланган ва бўлиб ўтадиган жангларни эълон қилдик. Айтдим-ку, у ерда ғалати ҳолатлар бўлган деб.

Жанг барбод бўлгач, бизнинг асосий матчмейкерларимиз офисга қайтишди ва эрталаб соат тўққизгача ишлашди - Гэтжи шу тариқа кардга кириб қолди. Топурия ҳам аслида бу турнирда жанг қилмаслиги керак эди. Унга ҳам сўнгги лаҳзада қўнғироқ қилишди", - деди ташкилот раҳбари Лас-Вегасда бўлиб ўтган Zuffa Boxing 04 турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, Уайтнинг таъкидлашича, ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини ўзида сақлаб турган россиялик чемпион айни пайтда жароҳат олган ва унинг октагонга қайтиш муддати масаласи очиқ қолмоқда.

"Унинг қўлида муаммо бор. Мен буни биламан. Унинг жароҳати қанчалик жиддийлиги ва қанча вақт жанглардан ташқарида бўлишини эса билмайман, аммо у жароҳат олган, бу факт!", - дея қўшимча қилди UFC раҳбари.

Ўтган ҳафта охирида енгил вазн тоифасида Илия Топурия ва Жастин Гэтжи ўртасидаги бирлаштирувчи жанг 14 июнь куни Оқ уйда бўлиб ўтадиган ва Америка мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган байрам тадбирининг асосий воқеаси деб эълон қилинганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг