UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

04 мар 10:35
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Ислам Махачев ва Хабиб Нурмагомедов Бувайсар Сайтиевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва амалдаги чемпион Ислам Махачев эркин кураш бўйича уч карра Олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиевнинг вафотига муносабат билдирди.

"Аллоҳ сизни кечирсин, биродар! Сиз бутун дунё бўйлаб миллионлаб болаларни илҳомлантирдингиз, биз сизни соғинамиз. Оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман, сизларга сабр тилайман", деб ёзди Хабиб ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Ислам Махачев эса қуйидагича муносабат билдирди:

"Яна бир давр ўтди, афсона ўтди. Оила аъзолари ва дўстларига ҳамдардлик билдираман, биз сизни соғинамиз".

Бувайсар Сайтиев 11 март куни ўзининг 50 ёшини қаршиларди. Сайтиев Атланта-1996, Афина-2004 ҳамда Пекин-2008 Олимпия ўйинларида чемпион бўлган. Спортчилик фаолиятини 2009 йилда якунлаб, 2016 йилда Госдума депутати этиб сайланганди. Унинг ўпка касаллигидан вафот этгани айтилмоқда. Бувайсарнинг кичик укаси Адам Сайтиев Сидней Олимпиадаси чемпиони бўлган, айни пайтда эса Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Разамбек Жамаловнинг шахсий мураббийи ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг