05 ноя 19:25
Янгиликлар
Ислам Махачевга рақиб қолмади ёхуд сўнгги вариант Царукянми?
Унинг октагонга қайтишини мухлислар сабрсизлик билан кутмоқда. Оммавий ахборот воситаларида спортчининг қайтишига бир неча ой қолгани ҳақида фаол гаплашилмоқда. Маълум бўлишича, у январь ойидаги UFC 311 нинг асосий тадбирида жанг қилиши кутилмоқда. Исламнинг рақиби Арман Царукян бўлади деган миш-мишлар мавжуд. Рақиб узоқ вақт давомида бу реванш имкониятини кутган, чунки биринчи жангда мағлуб бўлганди. Аммо энди унда, ниҳоят қасос учун имконият пайдо бўлади.
Бундай, ҳали расмий бўлмаган эълон ортидан адолатли савол туғилади: "Ислам учун бошқа вариантлар борми?" Ҳозирда Махачевда ҳақиқатан ҳам бошқа чиқиш имкониятлари йўқ. Арман билан жанг қилиш – UFC учун фойдали имконият. Россияда бундай турнир қанчалик муваффақиятли бўлишини тасаввур қилиш қийин. Бундай шоуга ҳар қандай зал лиқ тўлиши аниқ. Кўплаб одамлар фақатгина жангни томоша қилиш учун жой тополмай қолиши ҳам тайин. Бундан ташқари, йигитлар ижтимоий тармоқларда бир-бирларига даҳанаки жанг ҳам уюштиришмоқда. Шундай қилиб, ушбу потенциал жангга қизиқиш жуда катта. Арман ҳатто жангни олдин ташкил этишга ҳаракат қилганини айтди.
“Биз UFC 308да жанг ўтказишимиз керак эди, кейин декабрда, дейишди. Аммо ҳозир менга жанг янги йил бошида бўлиши айтилди. Мен тайёрман ва умид қиламан, бу январь ёки февралда бўлади. Бу албатта, чемпионлик жанги бўлади. Мен UFC 308да жанг ўтказишни хоҳлар эдим, чунки вақтимни беҳуда сарфламоқчи эмасман ва кутмоқчи эмасман, чунки бу йилда фақат бир марта жанг ўтказдим. Албатта, ҳозир жанг қилишни, сўнгра дам олишни ва кейин келаси йилда титулимни ҳимоя қилишни хоҳлар эдим”.
Енгил вазнда, Исламга аслида бошқа рақобатчи ҳам йўқ. Ягона вариант - арманистонлик жангчи. Топ-5 дан ташқаридаги йигитлар билан жанг қилишни россиялик спортчи умуман хоҳламайди. Қолганлар эса қизиқиш ёки хавф туғдирмайди. Фақатгина таркибни таҳлил қилиш кифоя. Холлоуэй яқинда Иля Топурия томонидан мағлуб этилди. Шундай оғир мағлубиятдан кейин, у бундай овозли чемпионлик имкониятини олмайди.
Кейинги ўринда Дастин Порье ва Жастин Гетжи жуфтлиги бор. Ислам яқинда Дастинни енгди ва рақибини барча жиҳатларда ортда қолдирди. Америкалик сўнгги бешта жангида учта мағлубиятга учради. Реванш учун бу яхши статистика эмас. Гетжи бўлса Холлоуэйдан мағлуб бўлгач ўз-ўзидан чемпионлик курашидан четга чиқди.
Хўш, унда Чарльз Оливейра-чи?Биринчидан, бразилиялик яқинда Махачевга қарши жанг ўтказишга ҳаракат қилганди. Ўшанда, Ислам жуда осон ғалаба қозонди. Иккинчидан, иккинчи ўринда турган рақиб сўнгги жангида Царукянга мағлуб бўлди. Шунинг учун, Чарльзни чемпионлик жангида кўриш жуда ғалати бўларди. Учинчидан, Оливейра янги рақибни олди. У американлик Майкл Чендлер бўлади.
Икки чемпионлик камарига эга бўлиш бир вариант сифатида кўрилиши мумкин эди. Ёки енгил вазн вакилига қарши ҳимоя. Бу соҳада Топурия ҳукмронлик қилмоқда. Аммо у яқинда жанг ўтказди. Шунинг учун, испаниялик спортчи яқин икки-уч ой ичида октагонга чиқиши мушкул масала. Бундай муҳим жанглар учун тайёргарлик кўрмасдан чиқиш мумкин эмас. Бу тотал муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Топурия. Юқоридаги вазн тоифасида эса чемпион Билол Муҳаммад бўлди. У – Исламнинг яқин дўсти ва қардошидир. Шундай экан, бундай жанг бўлишига ишониш қийин. Шу боис, ҳозирда икки чемпионлик камари орзуси ҳақида бир оз кутиш даркор.
Қизиғи шундаки, Царукян – Исламнинг кейинги рақиби ролида ягона вариант. Россияликлар ўртасидаги жангдан қочишнинг иложи йўқ. Фақатгина ташкилотдан тасдиқ кутиш қолди, холос.
Сиз ушбу жуфтлик ҳақида қандай фикрдасиз?
Ҳабиб Жўрабоев таржимаси
Фикрлар