UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

22 июл 17:34
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Ислам Махачевнинг Чарльз Оливейрага қарши жангида мантиқ борми? Биринчи жангда Ислам рақибини яксон қилиб ташлаганди

Ислам учун навбатдаги осон ғалабами?

Хабарингиз бор, Ислам Махачев UFC 294 турнирининг марказий жангида Чарльз Оливейрага қарши октагонга чиыади. Бу жанг бразилиялик учун реванш мақомида бўлади. 

Чарльз Оливейра даъвогарлар камлиги учун яна бир бор имкониятга эга бўлди. Аслида Махачев яримўрта вазнга кўтарилишини истаганди.

Ислам Махачев март ойида Абу Дабида жанг қилишини эълон қилганди. Ўшанда у Дариуш - Оливейра жанги ғолибига қарши октагонга кўтарилишини айтганди.  “Умид қиламанки, Дариуш Чарльз Оливейрани мағлуб этади. Чунки мен унга қарши жанг қилганман. Менга янги чақирувлар керак. Мен исталган рақибга қарши жанг қилишга тайёрман”, - деганди Ислам. 

Бироқ Дариуш кутилмаганда нокаутга учради ва бунинг ортидан Чарльз яна бир бор даъвогарга айланди. Ислам Порьe — Гэтжи жанги ғолиби ёки  Волкановски ва Леон Эдвардсга қарши жанг қилиши мумкин эди. Бироқ ярим енгил вазн чемпиони қўлини операция қилдирди. 

Яримўрта вазн чемпионига Колби Ковингтон берилган бўлса, Дастин ва Жастин жангга қадар тикланишга улгурмасликлари маълум бўлди. Шу тариқа, Исламга биттагина рақиб қолди. У ҳам бўлса, Чарльз Оливейра! 

Чарльз Оливейрада Ислам Махачевга қарши жангда ҳеч қандай имконият йўқ. У биринчи жангда самбо жиу-житсудан устунлигини исботлаб қўйди.

Биринчи жангда Ислам фаворит эди, иккинчисида эса унинг имкониятлари янада ошди. Сабаби, биринчи жангда Ислам рақибига ҳеч нима қилишга имкон бермади. Ҳар томонлама рақибидан устун эканлигини исботлади. Ушбу жангда барча жиу-житсу самбога қарши яхши ишлай олмаслигини кўрди. 

Чарльз Оливейра биринчи жангда нафақат курашда, балки тик турган ҳолатда жангда ҳам мағлуб бўлганди. Чунки унинг мағлубияти нокдаундан бошланганди. У Махачевга қарши жангда доимгидек прессинг қилмади ва ҳимоявий жанг қилишни бошлади. Турган ҳолатда олиб борилган жангда ҳам устунлик Ислам томонида эди.

Чарльз Оливейра Дариушга қарши жангда яна ўзининг услубида ҳужумкор тактикада октагонда ҳаракат қилди. Бироқ Исламга қарши жангда бу катта таваккал бўлишини бразилияликнинг ўзи ҳам жуда яхши билади.

Чарльз рақибини қандай қилиб мағлуб этиши мумкин? У "стойка"да яхши позицияда ҳаракат қилиши, асосан таваккалга асосланган жанг қилиши ва дзюдода яхшилаб ўзлаштириши лозим. Бироқ бунинг учун унда унчалик кўп вақт йўқ. 

Махачев Оливейра учун стилистик жиҳатдан жуда ноқулай рақиб: интизомли жанг ва ажойиб самбо усуллари соҳиби. Ислам партерда ажойиб тарзда ҳаракат қилади. Унинг бу ҳаракатлари Хабибникидан ҳам мукаммалроқ деб кўпчилик таъкидлаган. Оливейра, аксинча, Махачев учун қулай рақиб. 

Буларнинг барчаси шунчаки тахминлар эди. Барчаси қандай якунланишини 21 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 294 оқшомида билиб оламиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг