UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

26 апр 10:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачевнинг UFC`даги рақиби аниқланди

Ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачевнинг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берилди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси ярим ўрта вазн рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган ирландиялик Йен Мачадо Гэррига қарши кечадиган жангда ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Бу ҳақда "Eurosport" канали шарҳловчиси Альваро Колменеро вазиятга яқин манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Бунинг натижасида Ислам билан жанг учун потенциал даъвогарлардан бири эквадорлик Майкл Моралес рўйхатдан чиқарилган.

"Мен бу ҳақда аввал ҳам гапирганман. Ҳозирда музокаралар босқичида турган жанг - бу Ислам Махачев ва Йен Гэрри ўртасидаги тўқнашув бўлиб, бу ҳақда манбаларим хабар бермоқда. Моралес аллақачон чемпионлик жангига даъвогарлар сафидан чиқарилган. Тахминларга кўра, жанг август ойида Филадельфиядаги UFC 330 турнирида бўлиб ўтади, гарчи Исламнинг ўзи хабарларидан бирида Халқаро жанглар ҳафталигида октагонга чиқишига ишора қилган бўлса-да", - деб ёзди испаниялик мухбир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, UFC 330 турнири 15 август куни Филадельфияда бўлиб ўтади, 11 июль куни эса Лас-Вегасдаги UFC 329 турнири Халқаро жанглар ҳафталигини якунлаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг