UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

18 май 07:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Гимнастика, Теннис, Дзюдо, Таэквондо, Футбол, Гандбол, Каратэ

“Ислом бирдамлик ўйинлари”. 43та медал билан 4-ўриндамиз!

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган “Ислом бирдамлик ўйинлари” ўзининг қизғин палласига кирди.

Кеча мусобақанинг навбатдаги куни спортчиларимиз 9та медални қўлга киритишди. Олтин медалларимиз сони 8тага етди. Оғир атлетикачимиз Рустам Жангабаев терма жамоамизга кечаги баҳслардаги ягона олтин медални тақдим этди.

Шунингдек, ҳисобимизда 12та кумуш, 23та бронза, жами 43та медал бор. Бу билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибмиз.


54 та олтин, 45 та кумуш, 38 та бронза, жами 137 та медални қўлга киритган Туркия терма жамоаси ҳамон 1-ўринни банд этган.

Озарбайжон терма жамоаси иккинчи ўринда боряпти. Мезбонлар ҳисобида 50 та олтин медал бор. Кумуш медаллар сони 29, бронза эса 20 тани ташкил қилмоқда. Уларнинг умумий медаллари сони бир кам 100 тага етди.


Умуман олганда, шу кунгача 21 та давлат терма жамоалари камида битта олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди. 54та иштирокчи давлат жамоаларидан 33таси камида битта бронза медалига эгалик қиляпти. 


Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 май 11:00:07
#nadirovich
1-uringa yaqinlashi bumedigon bupqoptiyu
   
18 май 08:40:01
КОНЪСУЛ
Кеча энг омадсиз кун бўлди манимча, таэквондочиларимиз расво қилишди. Олтинларга асосий давогарлар биронта олтинни олишолмагани кишига алам қиляпти. Олтиндан бошқаси бизни қониқтирмасди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг