UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

14 май 12:43
Янгиликлар

Дзюдо

“Ислом бирдамлик ўйинлари”. Олтибоев ярим финалда, қолганлар бронза учун курашади

Шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Ислом бирдамлик ўйинлари” бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг дзюдо баҳсларида навбатдаги медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади. Бугун эркаклар -81, -90, -100 ҳамда +100 кг вазн тоифаларида татамига чиқишяпти. Улар орасида ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам бор.

Мутлоқ вазн тоифасидаги вакилимиз Бекмурод Олтибоев иштирокини тўғрида-тўғри иккинчи даврадан бошлади. Бу босқичда сенегаллик Мбагник Ндиайени таслим этиб, ярим финалга йўл олди.


Энди Олтибоев кечки дастурда жазоирлик Наджиб Теммарга қарши финал чиптаси учун татамига чиқади. Қолган дзюдочиларимиз ўтиш турнири орқали бронза медали учун курашишади.

-81 кг вазнда ярим финалга етиб келган дзюдочимиз Давлат Бобонов ҳозиргина якунига етган учрашувда туркиялик Илкер Гулдуренга ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун татамига чиқади. Бобоновнинг рақиби туркманистонлик ёки қатарлик спортчи бўлади.  

Ҳамюртларимиздан Давронбек Сатторов (-90 кг) ва Сойибжон Қурбонов (-100 кг) илк учрашувларидаёқ мағлубиятга учрашди ва энди улар бронза медали учун ўтиш баҳсида татамига чиқишади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
14 май 16:27:26
Ангрен
Соиб Курбонов хеч ишончни окламади окламадида
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг