17 июл 09:27
Янгиликлар
Футбол
Испания — Аргентина ўртасидаги ЖЧ-2026 финали ҳакамлари маълум
ЖЧ-2026 доирасидаги сўнгги баҳс Испания — Аргентина ўртасидаги финал учрашувига ҳакамлар бригадаси тайинланди.
Бу ҳақда ФИФА ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Испания — Аргентина учрашувини словениялик ҳакамлар бошқариб боради. Финалда Славко Винчич бош ҳакам сифатида ишлайди. Унга қанотларда Томаж Кланчник, Андраж Ковачич ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — Адхам Махадме, захира ҳаками эса Мохаммад Ал-Калаф. Ҳар иккиси Иорданиядан.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалда испанлар Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, аргентиналиклар Англиядан устун келишган эди — 2:1.

Ҳавола :
Фикрлар