Ўйин бошланиши олдидан "Расинг" футболчилари Испания Суперкубоги соҳиби бўлган "Барселона"га чемпионлик йўлаги қилиб беришди.
Мезбонлар дарвозаси томон бир соатдан ошиқроқ вақт мобайнида йўл топа олмаган "Барселона" қийинчилик билан ғалабага эришиб, чорак финалга йўлланма олди.
"Расинг"нинг икки голи инобатга олинмади. Сўнгги сонияларда "Расинг" футболчиси Жоан Гарсия билан бирга-бир ҳолатдан унумли фойдалана олмади. Сўнгги дақиқада Ямал гол уриб, барчасига нуқта қўйди.

Фикрлар