UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

12 ноя 07:22
Янгиликлар

Футбол

Испания ВАР раҳбари Левандовскининг голи нега ҳисобга олинмаганини тушунтириб берди

Испания ВАР раҳбари Карлос Клос Гомес "Реал Сосьедад" - "Барселона" учрашувида (1:0) ҳисобга олинмаган Роберт Левандовски голи бўйича тушунтириш берди.

"Барселона" ҳужумчиси "Сосьедад" дарвозасига гол урганидан сўнг ҳакам Гильермо Куадра Фернандес ВАР ёрдамида офсайд бўлганини эълон қилди. Яримавтомат технология офсайдни аниқлашда ёрдам берди. Польшаликнинг бутсаси рақиб ҳимоячисиникидан дарвозага яқинроқ эди.

"Технология ишга киришиб, ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини аниқлади, яна нима дейиш мумкин. Технология футболга, ҳакамга ёрдам беряпти ва мана шундай вазиятларда бизга кўмаклашмоқда.

Билимсизлик туфайли кўп танқид қилишади. ВАР трансляцияда мавжуд бўлмаган қўшимча 10 та камера билан ишлайди. Ҳар бир футболчининг 29 та нуқтаси кузатиб борилади, уларнинг орасида оёқ ҳам бор.

Офсайд қайд этилди, ҳакамга бу ҳақида етказишди ва у голни бекор қилди. Бунақаси ҳар бир ўйинда содир бўлиши мумкин", - деди ВАР раҳбари Карлос Клос Гомес.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг