UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0

06 янв 14:50
Янгиликлар

Футбол

Испанияни зир титратаётган “Жирона” ўзи қандай жамоа?

Ла Лигада 19 та тур ортда қолди.

Турнир жадвали футбол мухлислари одатланиб қолганидан сал бошқача, “Реал”, “Барселона”, “Атлетико” уччаласи “кучли учлик”да кетма-кет тургани йўқ. Бу мавсум Испаниянинг фаворитлари сафига шундай жамоа қўшилдики, мухлислар буни етти ухлаб, тушларида кўришмагани аниқ. Бу – “Жирона”!



Сўнгги йиллардаги футболга эътибор бироз сусайганими ёки АПЛ барибир Ла Лигага қараганда кўпроқ муҳокама қилиниши сабабми, ким билсин, “Жирона”га эътибор жуда паст омма орасида. 2015/16 йилги мавсум ёдингиздами? АПЛда “Лестер” нималар қилиб ташлаганини барча билади. Қанақа муҳокамалар бўлганди, а? 

Гап ҳозир “Жирона” ҳақида кетар экан, аввало, қизғин муҳокамаларга ўтишдан аввал (агар у бўлса кейинчалик ҳам, агар “Жирона” 2-даврада ўйинни сусайтирмаса) бу жамоанинг қисқача тарихи, умуман, қизиқарли ва эътиборга молик жиҳатлари билан таништирамиз. 


Жамоанинг Ла Лигадаги иштироки


Бундан 94 йил аввал ташкил топган клуб 2016/17 йилгача Ла Лигада иштирок этмаган, яъни, фақат қуйи лигаларда қатнашиб юрган. 2017 йили жамоа Сегундада 2-ўринни олиб юқори лигага чиқди. 2017/18 йилги мавсумда клуб Ла Лигада 10-ўринни қўлга киритди. Кейинги мавсум эса жамоа учун омадсиз бўлди ва 18-ўринни эгаллаб, яна Сегундага тушиб кетди. 



Бироз танаффусдан сўнг жамоа 2022/23 йилги мавсумни Ла Лигада ўтказди ва яна бир бор 10-ўринни эгаллади. 


Клуб раҳбарлари


“Жирона”нинг ўзи раҳбарлари ким экан дейсизми? Бегоналар эмас, сиз сал футболни яхшироқ билсангиз уларни танийсиз. Жамоанинг 47 фоиз акцияларига “City Football Group” эгалик қилади. Бу компания “Манчестер Сити”нинг ҳам эгаси ҳисобланади. 

Яна бир қисм акциялар эса “Ман Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг укаси Пере Гвардиола бошчилигидаги компанияга тегишли. 

Клуб президенти испаниялик Делфи Гели ҳисобланади. 


Таркибдаги машҳурлар

“Жирона” таркибида бир қарашда сиз-у биз биладиган, машҳур футболчилар йўқдек, аммо, айримларини таниймиз. Масалан, нидерландиялик Дейли Блинд бугунги кунда испан клубида фаолиятини олиб бормоқда. 



Шунингдек, “Барселона”да қисқа вақт фаолият олиб борган Пабло Торре ҳам “Жирона”да. 

Яна бир футболчи эса 2017 йилдан буён клуб сафида фаолият олиб бораётган Кристиан Стуани. 1986 йилда туғилган уругвайлик футболчи жамоа сафида 213 та ўйин ўтказиб, 116 та гол уришга муваффақ бўлган. Уругвай терма жамоаси сафида ҳам Стуани 50 та ўйин ўтказиб, 8 марта рақиблар дарвозасига тўп киритган. 



Стадион

“Жирона”нинг уй ўйинларини ўтказадиган стадиони жуда камтарона. 1970 йилда фойдаланишга топширилган “Монтиливи” стадиони ўз бағрига 14 624 нафар мухлисни сиғдира олади.



Хўш қадрли мухлис, нима деб ўйлайсиз, “Жирона” ушбу мавсумда Ла Лигада чемпион бўла оладими? Агар чемпион бўла олмаса қайси ўринда мавсумни якунлайди, деб ўйлайсиз?

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг