UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0

27 янв 09:21
Янгиликлар

Дзюдо

Исроил Гран-приси медалсиз, лекин қимматли очколар билан якунланди

Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилган йилнинг дастлабки нуфузли мусобақаси - Исроил Гран-приси якунланди.

Ушбу мусобақада сайёрамизнинг 5та қитъаси 54 давлатидан 400 нафарга яқин полвонлар иштирок этди. Улар орасида 18 нафар дзюдочимиз ҳам медаллар ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун баҳс олиб боришди. 

Афсуски, Исроил Гран-присида медал бўлмади. Турнирдаги биз учун энг яхши натижани -66 кг вазн тоифасидаги Сардор Нуруллаев ҳамда энг оғир - +100 кг вазндаги полвонимиз, Абдулла Тангриевнинг издоши сифатида қаралаётган Бекмурод Олтибоев қайд этди. Ҳар икки вакилимиз бронза медали учун кечган баҳсларда имкониятни бой бериб, бешинчи ўрин билан кифояланишди. Улар Токио-2020 йўлидаги қимматли 252 рейтинг очкосига эга бўлишди. Бу эса ҳар икки дзюдочимизнинг жаҳон рейтингидаги ўринларининг яхшиланишига замин яратади.  

Ҳамюртларимиздан Гулноза Матниязова еттинчи ўринни банд этди. Хоразмлик спортчи қизимиз бронза медали учун кечган баҳсларнинг дастлабкисида ирландиялик Меган Флетчерга ютқазиб қўйди ва еттинчи ўрин билан кифояланди. Матниязова медалсиз қолган бўлса-да, Токио-2020 Олимпиадаси учун муҳим ҳисобланган 182 рейтинг очкосини қўлга киритди. Ғиёсжон Бобоев эса 112 очкога эга бўлди. Шерали Жўраев, Шаҳрам Аҳадов Гран-придан 70 очко ишлаб олишди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчиларнинг тунирдаги иштироки якунланди. Афсуски, дзюдочиларимиз мусобақани медалсиз якунлашди. Исроил Гран-приси жорий йил ҳисобидан илк халқаро турнир бўлгани учун ҳам дзюдочиларимизнинг натижалари мураббийларимиз кутганчалик бўлмади. 

Ўйлаймизки, мавсумнинг илк иштирокидан тегишли хулосалар чиқарилади. Мураббийлар кенгаши ҳар бир баҳсни муҳокама қилади. Бу эса кейинги халқаро мусобақаларда натижаларнинг ижобий томонга ўзгаришига замин яратади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг