23 апр 17:09
Янгиликлар

Исроил Мадримов: "Бошқа ҳаваскор боксда жанг қилмайман"
Бу ҳақда унинг ўзи Инстаграм саҳифасида хабар қолдирди.
- Шу билан бўлди, Азизлар! Мен бошқа ҳаваскор боксда туша олмайман! Шу пайтгача мени қўллаб келаётганлар учун чин юракдан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаваскор боксда шундай нарсалар ҳам булиб туради. Мен бугунги жангни ютдим, буни ҳамма билади. Бугунги адолатсизлик ҳаваскорлик фаолиятимга нуқта қўйди.
Ҳаёт давом этади. Яна олдинга интилишда давом этамиз. Мен ғурур билан ўз жонажон, жаннатмакон Ўзбекистоним шарафини халқаро майдонда ҳимоя қиламан. Лекин энди фақат профессионал рингда! Мен ишонч билан шуни айтаман-ки, профессионал рингда менга тегишли нарсани ҳеч кимга бермайман. Мен профессионалман, қитъалараро чемпион. Яқин кунларда ҳамма чемпионлик камарини оламан. Иншаоллоҳ, битта йўлни танлаш менга ҳам шу мақсадимга етишга ёрдам беради. Сизларни яхши кураман!, - деди Мадримов.
Фикрлар