UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0

07 мар 13:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов: "Энди ўз йўналишимнинг асосий камарига эга чиқмоқчиман"

Хабарингиз бор, профессионал боксда фаолият олиб бораётган юртдошимиз Исроил Мадримов 9 март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзининг иккинчи жангини венесуэлалик Фрэнк Рохасга қарши ўтказади.

МОҚ матбуот ва медиа департаменти жанг арафасида Исроил билан боғланди. Ўз навбатида, боксчимиз бўлажак баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мақсадим жиддий. Буни биринчи жангнинг ўзидаёқ камар учун рингга чиқиб кўрсатган эдим. Энди уни ҳимоя қилиб, ўз йўналишимнинг асосий камарига эга чиқмоқчиман. Бунинг учун янада жиддий рақиблар танлаш керак. Бу, аввало, катта тажриба орттиришга ёрдам беради. Шу боис ҳам мана шу венесуэлалик рақибни танладик. Унинг статистикаларига эътибор қаратган бўлсангиз, 24 ғалабадан 23 тасини нокаут эвазига қўлга киритган ва 2 бор мағлуб бўлган. Шунинг учун мазкур рақибда тўхталдик. Бўлажак баҳсда ғалаба қозониб, уни барча аёлларимизга, аввало, онамга бағишламоқчиман”, – дейди Исроил Мадримов.

Шу ўринда биз ҳам боксчимизга бўлажак баҳсда омад тилаймиз. Таъкидлаш жоиз, баҳс маҳаллий вақт билан 9 март санасига белгиланган бўлса-да, Тошкент вақти билан 10 март куни эрталабга тўғри келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
07 мар 13:22:54
Boburbek Mirzakhamdamov
Assalomu alaykum barchaga. Avvalo Isroilga omad tilayman. Bahodirga ham. Bizga hozirgi kunda eng yaxshi promouterlik kompaniyasi bu Mir Boksa boʻldi chunki bu kompaniya bizni sportchilarga ozlari hohlagan raqiblari bilan jang qilish uchun imkoniyat yaratib bermoqda. Shohjahon ham bu kompaniya bilan hamkorlik qilish kerak!
   
07 мар 16:14:29
Jalol Axmedov
omad tilaymiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг