UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

08 авг 13:03
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Исроил Мадримов: “Ишончим комил, олтин медал бўлади!”

Рио Олимпиадаси баҳсларини боксчиларимиз кўнгилдагидек бошлаб олишди.

Ринг усталаримиз орасидан биринчи бўлиб рингга чиққан Ҳуршид Тожибоев (60 кг) қатарлик Хакан Эрескерни ишончли тарзда мағлуб этди. 69 кгда таркибдан ўрин олган Шаҳрам Ғиёсов испаниялик Йоубо Сиссокодан устун келди.

Айтиш мумкинки, энди кундан-кунга боксчиларимизнинг барчаси ҳам бахсларга қўшилади. Ҳар бир саралашдан ўтган рақиб эса шубҳасиз, кучли ҳисобланади. Шундай экан, бундай пайтда кучли тайёргарликкина ғалабага замин яратади.

Хабарингиз бор, вакилларимиз 20 июль куни Бразилияга йўл олишган бўлиб, 3 август куни олимпия шаҳарчасига киришди. Терма жамоага Сан-Паоло шаҳридаги йиғинда 20 га яқин боксчиларимиз ёрдам беришди. Улардан бири Осиё ўйинлари совриндори Исроил Мадримовдир.

- Бразилиядан 3 август куни ортга қайтиб, Туркия орқали Тошкентга 5 август куни етиб келдик, - дейди боксчимиз. – Бразилиядаги икки ҳафталик йиғин жуда яхши ўтди.  Асосан, сўнгги босқичда тезлик, техника ва тактикага эътибор қаратилди. Машғулотлар кунига баъзан икки, баъзан бир маҳал бўлди. У ерда ҳозирда қиш бўлгани боис, об-ҳаво сал салқинроқ. Бир сўз билан айтганда, роса боксбоп иқлим шароити. Спортчиларимизнинг барчаси иқлимга тўла мослашиб, энг юқори спорт формасига  келмоқда.

- Исроил, ҳеч кимда жароҳат йўқми?
- Бу томондан ҳаммаси жойида, муаммо йўқ. Сўнгги тайёргарликка айнан бизларни жалб этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам уларни шу каби кўнгилсизликлардан асраш эди. Табиийки, биз уларга ёрдам берганда аяб ишладик. Бошқа давлат вакиллари билан бирга йиғин қилганда, балки, жароҳатлар бўларди.

-  Спортчиларимизда жанговор рух борми?
- Бор, албатта. Терма жамоамиз сардори энг ёши улуғимиз Элшод Расулов жонини бериб ишлаганда бу кайфият бошқаларга ҳам ўтди. Айниқса,  Элшод ака болалар сал бўшашганини сезиб, “Ҳа, Ўзбекистон!” дея ҳайқирганида, ҳамма янгидан иштиёқ билан ишлади.

- Озиқ-овқат, вазн ушлашларда  қийинчиликлар бўлмадими?
- Ўзбекистондан қази-қарта каби калориялик таомлар ҳам олиб кетгандик, анча аскотди. Айтганимдек, об-ҳаво салқин бўлгани учун вазн ташлаш ёки ушлаш борасида ҳеч қандай муаммолар бўлмади.  

- Сизлар билан мураббийлардан кимлар ортга қайтди?
- Рустам ака Саидов ва Набижон ака Бойматов Ўзбекмстонга қайтишди. У ерда спортчилар билан бирга мураббийлардан Марат Қурбонов, Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ҳамда Равшан Хўжаев қолди.

- Хуршид Тожибоевнинг  илк  жанггини қандай баҳолайсиз?
- Жуда тўғри тактика асосида, ўзини уринтирмай ишлади. Ютаётганини билгани учун ярим куч билан ҳаракат қилди. Ҳали олдинда яна беллашувлар кўплигини хисобга олди.

- Шаҳрамга ҳам ишонсак бўладими?
- Мен ҳам 69 кгда бўлганим учун Ғиёсовни яхши биламан. У яхши спорт формасида. Шаҳрамнинг ғалабага бўлган иштиёқи жуда ҳам юқори эканини кўриб келдим. Унинг кучли томони кам хато қилади ва жуда катта темп билан жанг қилади.

- Бу сафарги олимпия ўйинларида чемпионлар бўладими?
- Албатта, бўлади. Негаки, терма жамоанинг бу сафарги истаги жуда ҳам юксак.   


Улуғбек Ҳакимжонов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
08 авг 15:42:46
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Boks va Dzyudodan umid juda katta. Olg'a O'zbekistonim!
   
08 авг 16:16:52
Feyajolk
ISHONCHINGNI KO'RAYLIKCHI)))
   
08 авг 15:17:41
Barca N1
Боксчиларимизга омад уладан олтин кутиб коламиз
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг