UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

02 дек 11:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов: Менимча, бу жангда Фьюри ғалаба қозонганди

Бундан бир неча дақиқа аввал АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида узоқ кутилган профессинал бокс кечаси якунланди.

Оқшомнинг марказий жангида супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилди. 

Ўн икки раундга мўлжалланган жанг бироз кутилмаган натижа билан якунланди. Жанг давомида икки бор нокдаун ҳолатига тушиб қолган Фьюри якунда дурангга эриша олди. Ушбу жанг ҳақида яқиндагина профессионал боксда дебют қилган ҳамюртимиз Исроил Мадримов ўз фикрини билдирди. 

- Кўпчилик қатори мен ҳам ушбу жангни интизорлик билан кутган эдим. Чемпионлик жанги кутилганидан ҳам аъло даражада ўтди. Фьюри мени хайрон қолдирди. Икки йил катта боксдан йироқда бўлган британиялик боксчи чиройли қайта олди. Шахсий фикрим, бу жангда Фьюри ғалаба қозонган эди. 

Нега? Чунки, унинг ғалаба қозонган раундлари сони кўпроқ бўлди. Бу ҳолат боксчиларга яққол сезилади. Ҳа, Уайлдер рақибини икки бор нокдаун ҳолатига тушириб қўя олди. Аммо, умумий олганда, Тайсон ғалабага ҳақлироқ эди, - деди Мадримов.   

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 дек 11:43:43
JasurBeK
Isroil bu safar adashting. Wilder haqliroq edi. Bundan tashqari, sening vazningdagi wba super va ibo, ibf chempioni kelajakdagi asosiy raqibing Jared Xerd jangini korgin.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг