13 апр 17:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Исроил Мадримов Осиё чемпионатида асосий рақиби ким эканлигини айтди
Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Бангкокда бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади.
Терма жамоамиз аъзоси Исроил Мадримов ушбу мусобақадаги энг асосий рақиби ким эканлиги ҳақида гапирди.
"Асосий рақибим Филиппиндан. Марсиаль исмли бокси. У билан Жакартада ўтказилган Осиё ўйинлари ярим финалида тўқнаш келганман ва ғалаба қозонганман. Ундан ташқари бошқа кутилмаган рақиблар ҳам бўлиб қолиши мумкин. Чунки, мураббийларимиз ҳам Осиё чемпионатида кимлар иштирок этишини кўриб чиқишди. У ерда янги номлар бор. Насиб қилса, уларга яхши қаршилик кўрсатиб, ғалаба қозонамиз", - деди Исроил Мадримов olamsport.com сайтига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар