02 мар 12:04
Янгиликлар
Бокс/ММА
Исроил Мадримов: Рақиблар мен билан жанг ўтказишни исташмаяпти
Профессионал боксчимиз Исроил Мадримовнинг 9 март куни АҚШда ўзининг иккинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Лекин жангга бир ҳафта қолган бўлса-да, ҳамюртимизнинг рақиби ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳолатга Исроилнинг ўзи биз билан бўлган суҳбатда шундай муносабат билдирди.
"Рақибим ким бўлиши мен учун ҳам қизиқ. Лекин менежерларим таклиф билан чиққан барча боксчилар ҳозирча рад жавобини беряпти. Улар менга қарши жанг ўтказишни исташмаяпти. Афтидан, рақиблар қўрқишаётган кўринади", - деди Мадримов.
Маълумот учун, Исроил Мадримов проф боксдаги илк жангини мексикалик Владимир Эрнандесга қарши ўтказиб, рақибини 10 раундга мўлжалланган жангнинг олтинчи раундида техник нокаутга учратган эди. Исроил ушбу ғалаба эвазига дебют жангидаёқ WBA Intercontinental камарига эга чиққанди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар