UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

10 дек 08:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Сергей Богачук билан бекор қилинган жангига илк бор муносабат билдирди

Супер яримўрта вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг 21 декабрь кунги жанги бекор қилинганидан хабарингиз бор албатта.

Чарм қўлқоп устамиз ўша куни Ар-Риёдда ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида украиналик Сергей Богачук билан тўқнаш келиши керак эди. Аммо жанг Мадримовнинг ўткир бронхит билан касаллангани боис бекор қилинди.

Мазкур жанг бекор бўлишидан олдин Исроилнинг 2025 йил 22 февраль куни Ар-Риёдда WBC Interim камари соҳиби, америкалик Вержил Ортис билан жанги қилиши эълон қилинган эди.

29 ёшли Исроил Мадримов Olamsport.com мухбири Диёрбек Мавлонов билан суҳбатда Сергей Богачук билан жанги бекор қилингани бўйича саволга "Ҳа, ҳозирда саломатлигим яхши эмас. Жангнинг бекор қилинишига бош сабаб ҳам шу", дея жавоб қайтарди.

Маълумот учун, 21 декабрь куни Исроил Мадримовнинг ўрнига британиялик Исмаэль Дэвис Сергей Богачук билан тўқнаш келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг