UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0 07:01Алекс Перейра қайси жангни хоҳлаётганини айтди 0 19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0

13 июл 13:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Соро билан жанг, кейинги режалари ва оила қураётгани ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, проффесионал боксчимиз Исроил Мадримов 9 июль куни Лондонда франциялик Мишель Сорога қарши WBА Eliminator реванш жангини ўтказди.

Бугун тонгда боксчимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Шундан сўнг, Исроил Мадримов Сорога қарши жанг ва келгуси режалар ҳақида фикрларини билдириб ўтди:

"Дуранг натижа бўлишини ҳеч ким кутмаганди, бунақа ҳолат спортчиларимиз орасида ҳам, ўзимни фаолиятимда ҳам биринчи маротаба кузатилмоқда. Профессионал боксда мана шундай қоида бор ва бундай ҳолат техник дуранг дея ҳисобланади.

Аммо мен хурсандман. Нега? Сабаби биринчи жангимдан кўра мен анча тажриба йиғиб олган эдим ва икки раунд тушган бўлсам ҳам ўзимга ишонч билан ҳаракат қилдим. Худо хоҳласа, кутиб қоламиз WBA йўналишида чемпионлик жангига имконият беришса, яхши бўларди. 

Бу жангга тўрт ой давомида тайёргарлик кўргандик ва 12 раундлик жангга тайёр эдим. Иккинчи раунддан кейин имконият мен тарафда эди, шунинг учун кейинги ёки ундан кейинги раундда жанг якунланиши ҳам мумкин эди. Худо хоҳласа, қарорни кутамиз ва тажрибамни ошириб, чемпионлик учун ҳаракат қиламан. 

Соро билан кейинги жанг эҳтимоли ҳақида...

"Энди бу нарсани аниқ айта олмайман. Чунки бу WBA йўналишидагиларга боғлиқ, лекин иложи борича чемпионлик жангига ҳаракат қилсак керак деб ўйлайман. Сабаби бу нарсани чўзиб бўлмайди. Бошқа йўналишларда талабгорларнинг борлиги туфайли, оралиқ вақт жуда узоқ бўлиб кетади деб биламан".

Шунингдек, Исроил Мадримов оила қураётганини тасдиқлади:

"ИншаAллаҳ яқин кунларда тўй ҳаракатларини бошлаймиз. Уйланиш вақти келди, умрни қолган қисмини жуфти ҳалолим билан чиройли давом эттириш ниятидаман", - деди Мадримов. 

 Olamsportcom таҳририяти Исроил Мадримовга бахт тилаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг