UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Майкл Пейж: "Мен ўзимдан кишанларни ечиб ташладим" 0 09:36Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 09:05Брендан Аллен ўзи учун мантиқий бўлган ягона жангни айтди 0 08:34Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:03Фьюри – Жошуа жанги бокс тарихидаги энг кассабоп жанглар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади 0 07:32Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди 0 21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

13 янв 16:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд билан бўлган суҳбатини эслади

Теренс Кроуфордга қарши жанг қилган ҳамюртимиз Исроил Мадримов собиқ рақиби билан фаолиятини якунлаш ҳақидаги суҳбатини эслади.

"Фаолиятини тугатишини эълон қилишидан олдин биз учрашгандик. У менга "тамом, мен тугатдим, спорт менга энди керак эмас, барчасига эришдим ва пул ортидан қувмайман", деди. Унга бу нарсалар қизиқ эмас. Унда керакли ҳамма нарса бор. Яратган уни асрасин. Мен у учун жуда хурсандман.

У шундай деганида, мен "балки шунчаки айтяптими, кейин катта таклиф чиқса, рози бўлар" деб ўйлагандим. Лекин у йўқ, деди. Унга фарқи йўқ экан. Мен ишонаман, Теренс — сўзида турадиган инсон. У айтдики, истаги — ном қолдириш, спортни барча замонларнинг энг буюкларидан бири сифатида, рекордида бирорта ҳам доғ қолдирмасдан тарк этиш. Мен буни ҳурмат қиламан ва унга соғлиқ ҳамда оиласига фаровонлик тилайман.

Агар Теренс Кроуфорд энг буюк бўлмаса, охирги ўн йилликдаги энг буюк жангчилардан бири. У ўзига хос ютуқларга эга, ноёб жангчи. Мен учун у афсона. У билан рингга чиққанимдан фахрланаман ва у билан яхши муносабатдаман. Жанг олдидан ҳам, жанг ҳафтасида ҳам уни ўрнак бўладиган севимли жангчим деб айтганман. У учун жуда хурсандман ва фақат энг яхши тилакларни билдираман", - деди Мадримов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг