UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

25 фев 15:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов венесуэлалик рақиби ҳақида гапирди

Хабар берганимиздек, чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов 29 февраль куни проф боксдаги бешинчи жангини ўтказади.

Биринчи ўрта вазн тоифасида WBA Inter-Continental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган 24 ёшли ҳамюртимиз АҚШнинг Фриско шаҳрида венесуэлалик Чарли Наваррога қарши рингга чиқади. Ғолиб боксчи чемпионлик камари учун жанг ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритади.     

- 2020 йил ҳисобидан дастлабки жангим Фрискодаги катта бокс оқшомида ўтказилаётганидан хурсандман. Дўстим Муроджон Аҳмадалиевнинг Дэниэл Романни мағлуб этиб, икки йўналишда жаҳон чемпиони бўлгани мени ҳам руҳлантириб юборди. Шундан келиб чиқиб шу йилнинг ўзида жаҳон чемпиони бўламан деб ўз олдимга мақсад қўйдим. Наварро тажрибали, ҳақиқий кучимни чамалаб олиш учун муносиб рақиб. Бўлажак жангда вазн чемпионларининг камарлари учун муносиб даъвогар эканимни исботлайман, - деди Мадримов. 

Маълумот учун, Мадримов - Наварро бокс кечасининг марказий жанги Майки Гарсия ва Жесси Варгас ўртасида бўлиб ўтади. Собиқ жаҳон чемпионлари ўртасидаги жанг вакант бўлиб турган WBC Diamond камари учун кечади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
25 фев 16:10:25
Komiljon.
Isroilga ishonsak bo'ladi. Hudohohlasa u epledi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг