UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

01 янв 15:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримовнинг 2024 йили!

Якунига етган 2024 йил профессионал боксчимиз Исроил Мадримов учун анча омадли келди.

Хоразмлик чарм қўлқоп устамиз март ойида биринчи ўрта вазн тоифасидаги WBA чемпионлик камарини қўлга киритди. Мадримов рейтингнинг иккинчи поғонасида бораётган россиялик Магомед Курбанов (25-1, 13 КО)ни бешинчи раундда техник нокаутга учратиб, рақибига фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этди.

Апрель ойининг охирларида Исроил Мадримовнинг учта вазнда жаҳон чемпиони, вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли боксчиларидан бири Теренс Кроуфорд (40-0, 31 КО)га қарши жанги эълон қилинди.

4 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтган 12 раундлик жангда тажрибали Кроуфорд ҳакамлар қарорига (116-112, 115-113, 115-113) кўра баҳсли ғалабани қўлга киритди. Кўпчилик боксчилар ва экспертларнинг фикрича, жангда Мадримов ғалаба қозонган эди. 

Исроил Мадримовнинг мураббийлари Теренсга қарши ўтказилган жангдан қониқиш ҳосил қилишди. Фаолиятидаги илк мағлубиятга қарамай, боксчимиз The Ring рейтингида учинчи поғонадан иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов навбатдаги жангини 22 февраль куни Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида супер яримўрта вазн тоифасида WBC Interim камари соҳиби, америкалик Вержил Ортисга қарши ўтказади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг