UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Гусковнинг дўсти Вальтер Уокер Абу-Дабида октагонга кўтарилди 0 20:55Гусков Анкалаевга, Темиров эса Эрцегга қарши! UFC Abu-Dhabi турниридан ОНЛАЙН 0 20:49Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг 44 яшар бразилиялик рақибга қарши жанги бир дақиқадан кўпроқ давом этди 0 20:19UFC Abu-Dhabi турнирининг асосий жангларидан бири бекор қилинди 0 20:00Ўзбекистонлик жангчилар иштирокидаги Octagon 89 турниридан ОНЛАЙН 0 19:38Хамзатнинг жамоадоши Магомед Тучалов UFC'даги дебют жангини ўтказди 0 19:08Хабибга қиёфадош тожикистонлик Нурулло Алиев UFC Abu-Dhabi турнирида жанг қилди 0 16:00Магомед Анкалаев — Богдан Гусков жанги қачон бошланади ва қаерда кўрсатилади? 0 14:48"Реал" 19 ёшли футболчи учун 100 млн евро тўлашга тайёр 0 14:16Рамазон Темиров ва Богдан Гусков face-to-face маросимида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 13:55Шоҳасан, Ҳумоюн Тўхтамуродов ва Жасур "Тайсон" бугун Octagon 89 турнирида жанг қилади 0 13:30Аичи-Нагоя-2026: Чим устида хоккей жамоаларимиз рақибларини билиб олишди 0 13:05Шоҳжахон Эргашев, Одилхон ва бошқа юлдузлар. All Stars турнири олдидан ўтказилган face to face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:41Испания терма жамоаси ЖЧ-2026даги ғалабаси учун АҚШга катта миқдорда солиқ тўлайди — Fox News 0 12:20Биз кутган кун келди! Бугун икки марказий жанги ҳамюртларимиз иштирокида ўтадиган UFC Abu-Dhabi турнири бўлиб ўтади! (Барча тафсилотлар) 0

07 апр 00:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроилнинг жароҳати, Баҳодирнинг рақиблари ва Иқболнинг АҚШга кетиши. Ўзбек бокси юлдузлари матбуот анжуманида қатнашишди + ФОТО

Хабарингиз бор, 3 апрель куни “Ҳумо арена”да мамлакатимиз тарихида илк маротаба профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Шу куни рингга кўтарилган 8 нафар боксчимизнинг 6 таси жангни нокаут билан якунлаган бўлса, 2 таси тўлиқ давом этди. Оқшомнинг марказий жангида эса Муроджон Аҳмадалиев WBA ва IBF камарларини япониялик мажбурий даъвогар Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилди. 

Бугун Миллий Олимпия Қўмитасининг мажлислар залида ўзларининг чиройли ғалабалари билан бокс мухлисларини хурсанд қилган кеча қаҳрамонлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда боксимиз фахрийлари, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ёшлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Анжуман аввалида ўтказилган бокс оқшоми муносабати билан AIBA раҳбари Умар Кремлёв томонидан юборилган хат ўқиб эшиттирилди. Унда мамлакатимизда ташкил этилган бокс оқшоми юқори савияда ўтказилгани алоҳида эътироф этилганди. 

Шундан сўнг ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан боксчиларимизга юзланишди:

- Жароҳатдан сўнг қисқа вақтда жангга тайёрландингиз. Умуман ушбу жангга тактикангиз қандай эди? (Исроил Мадримовга)

-Бу жангга 3 ҳафта тайёргарлик кўрдик. Тўғрисини айтсам ушбу жангга тушиш нияти йўқ эди. Жароҳатдан сўнг 6 ойдан кейингина машғулотларни бошлашим керак эди. Лекин мен 5-ойда рингга чиқдим. Бу бизнинг таваккалимиз бўлди. Машғулотларда ўзимни яхши ҳис қилганим учун мураббийларим жангга розилик билдиришди. Шундан кейин менга рақиб танлаш бошланди. Кўрганингиздек рақибим кучли эди. Олдинда мени 12 раундлик чемпионлик жанги кутяпти. Мен ўз имкониятларимни яхши билган ҳолда жанг ўтказдим ва ҳеч қандай нокаутга ҳаракат қилмадим.



Боксчиларимиз бундай чиройли ғалабасини кимга бағишлаганини ва бокс оқшоми нимаси билан ўзгача ёдда қолганини айтиб ўтишди. Қаҳрамонларимизнинг ҳар бири ғалабасини уларни вояга етказган ота-онасига ва Янги Ўзбекистонга бағишлаганини ва жангнинг юртимизда ташкил этилгани эса ўзгача ёдда қолганини таъкидлашди.


Оқшомдан кейин бокс мухлислари орасида рақибингиз кучсиз, бокс тили билан айтганда “мешок” деган гап-сўзлар бўлди. Шундай фикрли мухлисларга нима дея оласиз? (Баҳодир Жалоловга)

-Рингда кучсиз рақиб бўлмайди. Исталган рақиб сизга қийинчилик туғдириши мумкин. Рақибимни ҳам тўлачадан келганлиги учун, кучсиз дейиш нотоғри. Энди Руиз ҳам Энтони Жошуага қарши жанг қилганда, унинг ташқи кўриниши устидан ҳамма кулганди. Аммо, амалда у Жошуани нокаутга учратди. Менинг рақибим ҳам кучли, 8 та жангидан 7 тасида ғалаба қозонганди. Аммо мен уни нокаутга учратдим", - деди Баҳодир Жалолов.



Ҳасанбой Дўсматов бокс оқшоми ҳақида гапирар экан: "Ўз Ватинимизда, мухлисларимиз олдида ютқазиб қўйишга ҳаққимиз йўқ эди. Шунинг учун фақат ғалабани ўйладик. Ўз уйимизда ютқазиб қўйиш биз ўзбекларга эмас деб ҳисоблайман" - деди.



- Бокс бўйича жаҳон чемпионати энди осон ўтмайди. Чунки барча ўзбек боксчиларига қарши тайёрланмоқда. Терма жамоамиз ғолибона юришини давом эттирадими?

- “Ўзбек боксчиларига ҳеч қачон осон бўлмаган. Шу вақтгача бўлган натижаларга ҳам қийинчилик билан эришганмиз. Худо хоҳласа, барча боксчиларимиз ҳаваскорда ҳам профессионал боксда ҳам фақат ғалаба қозониб, байроғимизни юқорига кўтаришади” - деди Шаҳрам Ғиёсов.


Барча бокс мухлисларини Иқболжон Холдоровнинг қачон Америкага жўнаб кетиши қизиқтирмоқда. Бу саволга боксчимизнинг ўзи аниқлик киритди. 

-Яқин кунларда ҳужжатларим тайёр бўлиб қолиши керак. Худо хоҳласа, виза тайёр бўлиши билан Америкага йўл оламан.

Тадбир якунлаганидан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи Мансур Машарипов томонидан боксчиларимизга эсдалик учун китоб совға қилинди. 

Журналистлар ўзларини қизиқтирган яна кўплаб саволларга жавоб олишди. Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган матбуот анжумани фотосессияга уланиб кетди.


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Фото: Азиз Тўхтамуродов











Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг