11 окт 13:11
Янгиликлар
Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО
Қисқа масофага сузиш бўйича Жаҳон чемпиони, Европа чемпионатлари совриндори Рассетти 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсида қатнашиб, масофани 1 дақиқаю 52,53 сонияда босиб ўтган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллади.
Ушбу йўналишда америкалик Шейн Касас 1:51,81 натижа билан ғолиб бўлди. Унинг ватандоши Карсон Фостер 0,40 сония ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Канадалик Финлей Нокс эса ғолибдан 0,52 сония кечроқ маррага етиб келиб, учинчи бўлди.
Аҳамиятлиси, Альберто Рассетти стартга ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовнинг формасида чиқиб келди.
Элдор Шомуродов фаолияти давомида Италиянинг "Женоа", "Рома", "Специя" ва "Кальяри" клубларида тўп тепган. Ҳозирда у Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб, унинг ҳисобида 47 та гол бор.

Фикрлар