UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

31 окт 16:08
Янгиликлар

Спорт курашлари, Токио-2020

Ихтиёр Наврўзов: «Баъзида ҳам рақибни, ҳам ҳакамни ютиш керак»

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида эркин курашнинг 65 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида иштирок этган ҳамюртимиз Ихтиёр НАВРЎЗОВ бронза медалини қўлга киритди.

Рио-2016 совриндори «Эрудит Спорт»нинг «Эксклюзив интервью» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони бўлди.

 – Ихтиёр, эркин курашга қандай қизиққансиз?


– Биласизми, эркин кураш билан шуғуллансамда, биринчи қизиққан спортим бу – кикбоксинг.  Икки ойларча тўгаракка қатнаб юрганман. Бироқ оилавий шароит туфайли машғулотларни тўхтатганман. Ўн икки ёшимда Ҳасан ва Ҳусан деган ҳам қўшни, ҳам узоқроқ қариндош акаларим қўлимдан етаклаб залга олиб боришган. Эркин кураш ёқиб қолди. Қизиқишим ортиб борарди. Иштиёқ катта эди. Эркин курашни – энг қийин спорт тури, деб ҳисоблайман. Ҳаётда ҳам курашни ўргатади. Кези келганда оилага ёрдам бўлсин деб, сартарошлик билан шуғулланганман, сомса пиширган пайтларим бўлган. Муҳими – спортни ташлаб қўймадим. Орзуим – Олимпиадада зафар қучиш эди. Тўғри, биринчи жангларда ютқазганман. Тажриба тўплаб, ўз устимда ишлаб, рақибларни мағлубиятга учратганман. Кеч кириб келганимга қарамай, ўсишга эришидим. Қийинчиликларни енгиб ўтиб, шу даражага чиқдим.

– Ўйинлар олдидан мутахассислар Сизни Олимпиада чемпионлигига даъвогар спортчилар қаторига киритганди. Ўзингизнинг мўлжалингиз қандай эди?


– 2015 йилги курашчилар мундиалининг ҳал қилувчи баҳсида италиялик Франк Чамисо бир очко фарқ билан ғалаба қозонганди. Сўнгги етти сонияда очко бериб қўйганман. Шунинг аламига Риода биринчи ўринни оламан, дегандим. Лекин саломатлигимда муаммоларга дуч келдим. Ўйинларгача ўн килограмм вазн ташладим.


– Демак, Олимпиада баҳсларида бронза совриндорига айланган Ихтиёр Наврўзовдан Жаҳон Чемпионатида кумуш медалини қўлга киритган Ихтиёр Наврўзов кучлироқ?

– Жаҳон чемпионатида энг юқори “форма”да эдим. Олимпиадада қийиналиб ютган рақиблар устидан ўну нол ҳисобига устун келганман. Масалан, ярим финалда мени ютган рус курашчиси Сослан Романовни мундиалда ўн беш сония ичида мағлубиятган учратганман. Хуллас, Риода бор имкониятимнинг эллик фоизида иштирок этдим. Тикланиб улгурмадим чунки. Гиламда ҳолсизлансам ҳам тишимни тишимга қўйдим. Ортимда Ватаним, ота-онам, халқим кутяпти, деб охиригача курашдим. Менимча, Жаҳон чемпионатидаги Ихтиёр Олимпиадани бемалол ютарди.

– Учинчи ўрин учун баҳсда рақибингиз Мандаҳнаран Ганзоригнинг мураббийлари қўйган “томоша”си узоқ вақт муҳокамага сабаб бўлди.


– Кураш шунақа нарсаки, беллашув нима билан тугашини билмайсиз. Ҳар қандай ҳолатга тайёр туриш керак. Ўша баҳсда олтию тўртга ютиб тургандим. Қирқ сония вақт бор. Ҳисобни ушлаб қолсам, ғалаба қозонаман. Аммо ортга чекинишни ёқтирмайман. Энг яхши ҳимоя – ҳужум. Ҳужум қилиб, очко ишлашига камроқ имкон берасиз. Ҳужумларнинг бирида уни гиламдан чиқардим. Ҳисобимга бир балл ёзилиши керак. Негадир ҳакам рақибимга уч очко берди. Ҳисоб 7:6 бўлди. Ўн саккиз сония вақт қолганди. Шунда ўлжасига ташланган шер каби бор кучим билан рақибга ташландим. Эркин кураш қоидаларида ортда чекиниш мумкин эмас. Бир қадам ортга қўйсангиз ҳам рақибга балл тақдим этилади. Рақибим эса ортга қочди. Билмадим, эркин кураш тушаётганини унутди шекилли. Натижада бир очко олдим. Кейинги мусобақаларда ундан кучлироқ эканлигимни кўрсатишни дилимга тугиб қўйдим. Бошқа томондан, йирик мусобақаларда рақибингизни ва ҳакамларни ютишга тўғри келадиган пайтлар бўлади.


– Эркин ва юнон-рум кураши ўртасида жуда катта фарқ йўқ. Ҳар икки йўналишда гиламга чиқиш нияти бўлганми?

– Эркин курашни қийинроқ, деб ҳисоблайман. Икки йўналишда қатнашиб, ёмон натижа кўрсатгандан кўра, биттада муваффақият қозонган маъқул. Қолаверса, ҳар икки йўналишдаги мусобақалар бир пайтда ўтказилади. Бу спортчига қисқа муддат ичида кейинги баҳсга тикланишига йўл қўймайди.

– Нима деб ўйлайсиз, эркин курашдаги иккинчи Наврўзов қандай натижаларга эриша олади?


– Укам ҳам менга ҳавас қилиб ортимдан кетмоқда. Ўзидан “Қайси йўлдан кетасан: спортданми ёки бошқа касбданми?”, деб сўраганимда, “Спортдан”, деган. Иштиёқи борлиги учун шуғулланяпти. Унинг орзуси бу. Ҳозир бутун жойи қолмаган машғулотлар ортидан. Ўйлашимча, ҳаракатни тўхтатмасам, мендан яхшироқ натижа кўрсатади.

– Спортчилар мағлубиятдан суғурталанмаган. Мағлубиятлар сизни “таъқиб” қилганми?


– Жаҳон чемпионати финалининг сўнгги сониялари икки-уч ой тушимга кириб чиққан. Олимпиададаги натижа эса йўқ. Учинчи ўринни олганим алам қилди. Насиб қилса, Токиодаги мусобақада бронзани олтинга “алмаштираман”.



 “Эрудит СПОРТ” маълумотномаси:


1989 йилнинг 5 июлида Бухоро вилоятида дунёга келган. Осиё чемпионатининг уч карра совриндори (икки бронза, бир кумуш), Осиё Ўйинлари-2014 мусобақасида бронза медални қўлга киритган. Жаҳон Чемпионати-2015 вице-чемпиони. Олимпиада-2016 учинчи ўрин соҳиби. Эркин кураш бўйича халқаро даражадаги спорт устаси.

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 ноя 18:19:15
Muhar
Хмммм, фикрим умуман ўзгариб кетди интервьюдан кейин...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг