UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0

19 май 14:31
Янгиликлар

Футбол

Июнь ойида Тошкентга Жаҳон чемпионати кубоги келади

Теглар :  Жаҳон Кубоги
Жаҳон чемпионатининг кубоги яна Ўзбекистонга келади.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказиладиган йилда Ўзбекистон FIFA World Cup™ Trophy Tour by Coca-Cola лойиҳасини ўзида қабул қилишдан мамнун. Йил якунида ўтказиладиган Мундиал олдидан Ўзбекистон ушбу тарихий кубок саёҳат қиладиган дунёнинг 51 мамлакатларидан бири эканлиги катта шарафдир.

2022 йил ўзбек футболи учун катта аҳамият касб этади. Чунки бу йил кўплаб мухлисларни руҳлантирадиган ва қувончига сабаб бўладиган футбол юртимизга кириб келганининг 110 йиллиги нишонланмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимизга ва футболимиз ҳамжамиятига билдирилаётган бундай ишонч юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, спортнинг футбол турига қаратилаётган эътибор натижасидир.

ФИФА, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳамда Coca-Cola мухлислар учун ана шундай фестивал ташкил этиш, футбол бўйича Жаҳон кубогини кўриш имкониятини тақдим этиш борасидаги ўзаро ҳамкорликдан мамнун. 6 июнь куни Кубок тақдимотида шунингдек, Жаҳон чемпионлари Кристиан Карамбё ва Карлес Пуйоль иштирок этиши кутилмоқда.

Биз ушбу тадбирлар юқори даражада ўтказилиши учун бор имкониятимизни ишга соламиз ва яна бир бор ҳамкорларимиз ФИФА ва Coca-Cola'га ишонч учун миннатдорчилик билдирамиз. Ишонамизки, келаётган футбол байрами мамлакатимизнинг катта футбол тадбирлари мезбонлигига тайёр эканлигига яна бир бор намоён этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг