19 сен 08:41
Янгиликлар
Жаҳон чемпионати. 1/2 финал жуфтликлари маълум, рақибларимиз орасида Куба ва Қозоғистон боксчилари йўқ ФОТО
Бугун жаҳон чемпионатида дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Эртага ярим финал жанглари ўтказилади. Кеча чорак финалда ғалаба қозонган 5 нафар чарм қўлқоп устамиз эртага финал чиптаси учун рингга кўтарилади.
Қуръанинг биз учун омадли келганини ярим финалдаги рақибларга қараб ҳам билиб олиш мумкин. Чарм қўлқоп усталаримиз 1/2 финалда Куба ва Қозоғистон боксчиларига қарши рингга чиқишмайди.
Боксчиларимизнинг 1/2 финалдаги рақиблари: 20 сентябрь
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Билал Беннама (Франция) соат 15:00дан кейин
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон) соат 19:00дан кейин
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) соат 19:00дан кейин
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) соат 19:00дан кейин
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) соат 19:00дан кейин
Фикрлар