UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

21 сен 22:47
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпионати. Эркин курашчимиз Ҳасанбой Раҳимов бронза медали ҳамда Олимпиада лицензияси соҳиби! ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни Ҳасанбой Раҳимов учун омадли келди.

Йилнинг ушбу нуфузли мусобақаси Токио-2020 Олимпиадасига лицензия бериши билан аҳамиятлидир. Эркин курашнинг 125 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳасанбой Раҳимов жаҳон чемпионатининг бронза медали билан бирга Токио Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди. 

Юртдошимиз венесуэлалик Луис Фелипе Урбанежани 10:0, венгриялик Даниэль Лигетини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда туркиялик Таха Акгулга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўтиш баҳсида молдовалик Александр Романовни 6:0 ҳисобида енгди. Бронза медали учун кечган учрашувда эса хитойлик Живей Денгдан 6:1 ҳисобида устун келди. 

Суратлар муаллифи - Анвар Ильясов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 сен 00:11:37
Бахтиёр Чориев
Молодец
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг