22 окт 13:13
Янгиликлар
Спорт курашлари
Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди!
Эркин кураш бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иккита вазн тоифасида ўзгариш амалга оширилди.
-74 кг вазнда дастлаб UWW рўйхатига киритилган Олимпиада чемпиони Разамбек Жамалов ўрнига Жавоҳир Чўлибоев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
-97 кг вазн тоифасида эса Шерзод Поёнов ўрнини Боймурод Азимов эгаллайди.
Шу тариқа, Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг икки вазн тоифасидаги таркиби янгиланди.
Янгиланган таркиб:
-57 кг: Асадбек Саидтўраев
-61 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-65 кг: Машрабжон Узоқов
-70 кг: Шаҳзодбек Ярашев
-74 кг:Жавоҳир Чўлибоев
-79 кг: Мирзо Ҳайитов
-86 кг: Бобур Исломов
-97 кг: Боймурод Азимов
-125 кг: Сардорбек Холматов.
Мусобақа 24 октябрь - 1 ноябрь кунлари оралиғида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : UWW_UZB
Фикрлар