UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

30 сен 20:04
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги матбуот анжумани ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Бироз аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 6-13 октябрь кунлари юртимиз мезбонлигида ташкил этилаётган 35-жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация бош котиби Улуғбек Кабулов, раис ўринбосари Шокир Мўминов, терма жамоалар менежери Элдор Қаҳҳоров, олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров, дзюдо фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Умумий мукофот жамғармаси 1 000 000 еврони ташкил қилувчи жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг 5 қитъаси 87 давлатидан жами 584 (315 эркак, 269 аёл) нафар дзюдочи 14 та вазн (7 та эркаклар, 7 та аёллар) тоифасида медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадасининг қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқадилар. 

Матбуот анжуманида мусобақага олиб борилаётган сўнгги тайёргарлик ишлари, иштирокчилар ва расмийлар учун ажратилган меҳмонхоналарнинг шайлиги, мураббийлар томонидан эълон қилинган терма жамоамизнинг якуний таркиби, оммавий ахборот воситаларининг акредитация ҳамда чемпионатни ёритиш билан боғлиқ қатор долзарб масалалар юзасидан ахборот берилди. 

Маълумот учун, айни пайтда эркаклар терма жамоамиз Самарқандда, қизларимиз эса Чирчиқ шаҳрида жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказишяпти. 

Федерация раиси Азизжон Камилов юртимиз тарихида илк бор ташкил этилаётган жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этилишида давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилаётгани, меҳмонлар Ўзбекистондан аъло кайфиятда қайтишлари учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини урғулади. 

Ўзбек дзюдоси афсонаси Ришод Собиров фаолияти давомида орттирган катта тажрибасига таянган ҳолда ўз тавсияларини берди. Париж ва Токиода ўтган жаҳон чемпионатларида олтин медални қўлга киритган Собиров бу мусобақа Олимпиададан кўра кучлироқ бўлишини урғулади.   

Матбуот анжумани ўтказилаётган бир пайтда жаҳон чемпионатининг илк делегацияси - Хитой терма жамоаси пойтахтимизга етиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Чин юрти вакиллари кутиб олинди ва улар учун ажратилган меҳмонхонага жойлаштирилди.  

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг