UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0

17 сен 11:50
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек 9-15 сентябрь кунлари Лондон шаҳрида парасузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада 7 нафар спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8та медалга эга чиқди. Шу тариқа парасузувчиларимиз 60 та давлатдан 600 га яқин спортчи иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 20-ўринни қўлга киритишди.

Қувонарлиси, Халқаро Паралимпия қўмитасининг қарорига кўра ушбу жаҳон чемпионатида 1- ва 2- ўринни эгаллаган спортчилар келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлишди. Аниқроқ айтганда, Шохсанам Тошпўлатова, Ислом Асланов ҳамда Фирдавс Мусабековлар Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Қолган спортчиларимиз эса бу йўлда муҳим рейтинг очколарига эга бўлишди.

Бизнинг қаҳрамонларимиз бугун эрта тонгда Лондон-Истанбул-Тошкент йўналиши билан юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, спорт ихлосмандлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари катта тантана билан кутиб олишди.

Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари:

Шохсанам Тошпўлатова – 1 та олтин, 1 та бронза;

Ислом Асланов – 3 та кумуш;

Фирдавс Мусабеков – 1 та кумуш

Нигора Мирзохидова – 1 та бронза

Музаффар Турсунхўжаев – 1 та бронза

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг