UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0

10 окт 10:25
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Шахматчиларимиз финишга яқинлашишяпти

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ақл идрок соҳиблари ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини Муҳиддин Мадаминов, WFM Умида Омонова (иккиси ҳам 14 ёш), Элбек Сулаймонов (16 ёш) ҳамда Холида Намозова (18 ёш) ҳимоя қилишяпти.

Кеча ўтказилган 8-тур учрашувида тўрт нафар шахматчимиздан биргина Элбек Сулаймонов ғалаба қозонди. У Хитой Тайпейи шахматчиси Генри Вудан устун келди. Лекин у 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра бор йўғи 64-ўринни эгаллаб турибди. 

Шахматчиларимиздан энг юқори ўринга эга Умида Омонова бу турда туркиялик София Ойку билан муросага келди. Саккиз имкониятдан 5 очко жамғарган Умида қўшимча кўрсаткичларга кўра 20-поғонадан жой олган. Муҳиддин Мадаминов бу турда ҳиндистонлик Адитя Самантга ютқазди. Холида Намозова эса латвиялик Рамона Голстага имкониятни бой берди.

Шахматчиларимизнинг 9-турдаги рақиблари:

Муҳиддин Мадаминов - Азиз Дегенбаев (Қирғизистон)

Умида Омонова - Тьяни Де Рике (Бельгия)

Элбек Сулаймонов - Манфредо Гаосеб (Намибия)

Холида Намозова - Жейн Варшита (Ҳиндистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг