UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

08 окт 07:36
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Шахматчиларимизнинг 7-тур натижалари

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ақл идрок соҳиблари ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини Муҳиддин Мадаминов, WFM Умида Омонова (иккиси ҳам 14 ёш), Элбек Сулаймонов (16 ёш) ҳамда Холида Намозова (18 ёш) ҳимоя қилишяпти.

Кеча ўтказилган 7-тур учрашувида тўрт нафар шахматчимиздан биргина Умида Омоновагина ғалаба қозонди. Омонова қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, уэльслик Хия Райдан устун келди. Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда ўйнаб, россиялик Мурзин Володар билан муросага келди. Холида Намозова озарбайжонлик Айтаж Хейдаровани мағлуб эта олмади - 0,5:0,5. Элбек Сулаймонов эса шотландиялик Калян Кантега ютқазди. 

Шахматчиларимизнинг 8-турдаги рақиблари:

Муҳиддин Мадаминов - Адитя Самант (Ҳиндистон)

Умида Омонова - Сафия Ойку (Туркия)

Элбек Сулаймонов - Хенри Ву (Хитой Тайпейи)

Холида Намозова - Рамона Голста (Латвия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг