UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0

08 ноя 12:04
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионати совриндори муносиб тақдирланди ФОТО

Аввал хабар берганимиздек, Россия федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича катталар ўртасида 17-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди.

Мусобақада муваффақиятли иштирок этган полвонларимиз 1 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритиб, қирқдан ортиқ давлатдан иштирок этган спортчилар орасида умумжамоа ҳисобида кучли бешликдан ўрин эгаллашганди. 

Ушбу жаҳон чемпионатида Қашқадарё вилояти Чироқчи туман Халқобод қишлоғида яшовчи, тумандаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг белбоғли кураш бўйича тўгарак аъзоси Муниса Алишерова ҳам -52 кг. вазн тоифасида терма жамоа таркибида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритган эди. 

Чироқчи туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида бронза медали соҳибасини тақдирлаш маросми бўлиб ўтди. 

Кенг спорт жамоатчилиги, спортчи-ўқувчилар, Мунисанинг яқинлари  иштирокида ўтган тақдирлаш маросимда туман ҳокими Хуррам Жўраев совриндор спортчимизни қутлар экан, спортга қаратилаётган эътибор туфайли ёшларимизнинг халқаро спорт ареналарида муносиб натижаларга эришаётгани, миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш ҳам вилоятда, хусусан, Чироқчи туманида кенг оммалашиб бораётгани ва бунинг натижасида илк бор белбоғли кураш бўйича вилоят миқёсида жаҳон чемпионати медалини айнан чироқчилик полвон қиз томонидан қўлга киритилганини фахр билан гапириб ўтди. 

Шунингдек, туман ҳокими ушбу спорт турини, қолаверса жисмоний тарбия ва спортнинг янада оммавийлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилишини таъкидлади. 

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги, вилоят белбоғли кураш федерацияси, вилоят жисмоний тарбия ва бошқармаси ҳамда ушбу бошқарманинг туман бўлими, 1-БЎСМ томонидан Муниса Алишеровага қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

Фарҳод ЖУМАНОВ, вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси, белбоғли кураш бўйича халқаро тоифадаги ҳакам:

- Ўзим мазкур жаҳон чемпионатида ҳакам сифатида иштирок этиб, гувоҳи бўлдимки, Муниса қизимизга кучли учликдан жой олиш осон кечгани йўқ. Иродаси мустаҳкам, қобилияти борлиги боис, бронза медалига эришди. Албатта, уни шу кураш турига ошно этган, истеъдоди шаклланишада, катта спорт сари етаклашда тажрибали  устози Баҳриддин Ярматовга яқинлари номидан, белбоғли кураш федерацияси номидан ташаккур билдирамиз. Бугун вилоятимизда юзлаб болалар белбоғли кураш бўйича машғулотларда иштирок этишмоқда. Ўйлайманки, кейинги халқаро мусобақаларда натижаларимиз бундан-да аъло бўлади, чунки бизда шароит ҳам, имкониятлар ҳам етарли.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг