UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

03 окт 08:30
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Тўрт нафар шахматчимиз уч хил натижа қайд этди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ақл идрок соҳиблари ўртасида жаҳон чемпионати старт олди.

13 октябрга қадар давом этадиган мусобақада ўзбекистонлик ёш шахматчилар ҳам ғолиблик йўлида дона суришяпти. Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини Муҳиддин Мадаминов, WFM Умида Омонова (иккиси ҳам 14 ёш), Элбек Сулаймонов (16 ёш) ҳамда Холида Намозова (18 ёш) ҳимоя қилишмоқда.

Кеча ўтказилган 1-тур учрашувида ёш шахматчиларимиз турлича натижа қайд этишди. Ягона ғалабага Муҳиддин Мадаминов эришган. У қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, ҳиндистонлик рақиби Пал Аянни мағлубиятга учратди. 

Умида Омонова яна бир мезбон шахматчи Хадконкар Васудев билан Холида Намозова сербиялик Катерина Нестерович билан муросага келган. Элбек Сулаймонов эса мезбон шахматчи Раахулга имкониятни бой бериб қўйди.  

Шахматчиларимизнинг 2-турдаги рақиблари:

Муҳиддин Мадаминов - Айдин Сулейманли (Озарбайжон)

Умида Омонова - Челладурай Фемил (Ҳиндистон)

Элбек Сулаймонов - Олексий Билич (Украина)

Холида Намозова - Баррера Гомес (Чили)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг