27 авг 10:11
Янгиликлар
Дзюдо
Жаҳон чемпионати яккалик беллашувларини 6 та медаль билан якунладик
Хорватияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик беллашувлари ниҳоясига етди.
Кечаги кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна 2 бронза медали ёзиб қўйилди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувларда Ҳакимжон Маҳкамов (-90 кг) швециялик Эмил Жабиевдан, Муштарийбегим Афсалова эса италиялик Аурора Менгиадан устун келди.
Шу тариқа, яккалик беллашувларини терма жамоамиз 6 та бронза медали билан якунлади. Бугун аралаш жамоавий йўналишда медаллар ўйналади.
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар