UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0

07 сен 13:50
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган дзюдочиларимизни энди Осиё чемпионати кутмоқда

11-14 сентябрь кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳар икки ёш тоифасидаги қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоалари тўлиқ таркибда иштирок этади. Таркибдан куни кеча Болгарияда ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган дзюдочиларимиз жой олган. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов сафар олдидан турган делегация аъзолари - мураббийлар, дзюдочилар, шифокорлар билан учрашди. Федерация раҳбари Осиё чемпионатига йўл олаётган ҳар бир дзюдочи билан алоҳида суҳбатлашди. Биз учун муваффақиятли кечган жаҳон чемпионати тарихга айлангани, олдинда бизни янги чақириқлар кутаётгани, ҳар бир беллашувга ўзини худди финалга чиқаётгандек тайёрлаши кераклигини алоҳида урғулади.     

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага, ёшларимиз эса 10 сентябрь куни Жакарта шаҳрига жўнаб кетади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг