UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

29 окт 09:19
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатида полвонларимиз ҳозирча 12 та медаль қўлга киритишди + ФОТО

Айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 19-жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча старт олган ушбу жаҳон чемпионатида 38 давлатдан 250 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Қувонарлиси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги 18 нафар терма жамоамиз аъзолари (бош мураббий Аъзамжон Шокиржонов) ҳам мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишмоқда.

Халқаро тоифадаги ҳакамларимиздан Бекберган Болтаев ҳамда Неъматулло Тўйчиевлар эса ушбу жаҳон чемпионатида ҳакамлик вазифасини ўташмоқда. Жаҳон чемпионати регламентига кўра, кеча белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Муросасиз ва шиддатли тарзда ўтган беллашувларда ҳамюртларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 8 та бронза медалларига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди. Ғолиб спортчиларимиз шарафига мадҳиямиз жаҳон аренасида баралла янгради, Ватанимиз байроғи сарбаланд кўтарилди.

Қуйида жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндор курашчилари билан танишамиз:

Олтин медаль соҳиблари:

-100 кг. Нодирбек Аҳаджонов (Тошкент ш.)

-66 кг. Мафтунабону Маҳмудова (Андижон)

Кумуш медаль соҳиблари:

-57 кг. Ҳусанбой Носиров (Андижон)

-90 кг.Жасурбек Исроилов (Андижон)

Бронза медаль соҳиблари:

-82 кг. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон)

+100 кг. Аъзамжон Анваржонов (Андижон)

-62 кг. Достонбек Обиджонов (Наманган)

-68 кг. Муроджон Хамидов (Наманган)

-75 кг. Оғабек Аматбоев (Хоразм)

-52 кг. Мухлисахон Сотволдиева (Фарғона)

-57 кг. Манзураой Мўйдинова (Фарғона)

-76 кг. Зиёдахон Эргашева (Фарғона)

Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни яъни бугун белбоғли курашнинг классик йўналишида беллашувлар бўлиб ўтади. Полвонларимизга ушбу йўналишда ҳам омад тилаймиз.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг