UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

18 июн 17:31
Янгиликлар

Оғир атлетика

Жаҳон чемпионатида қатнашган тўрт оғир атлетикачимизнинг бари юртимизга медаль билан қайтади

Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Ортда қолган яна бир кун делегациямиз учун муваффақиятли ўтди. -102 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Қудратбек Салимжонов барча дастурларда кумуш медалга сазовор бўлди.

Юртдошимиз даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда 171 кг, икки курашда эса 327 кг натижа қайд этди. Ушбу йўналишда олтин медаллар қозоғистонлик Никита Абдраҳмановга насиб қилди.

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ. Йигитлар, -102 кг:

1. Никита Абдраҳманов (Қозоғистон) – 348 (157+191) кг;

2. Қудратбек Салимжонов (Ўзбекистон) – 327 (156+171) кг;

3. Боқи Қиймет (Туркия) – 295 (132+163) кг.

Шу тариқа, мазкур мусобақада ҳамюртларимизнинг иштироки ўз якунига етди. Унда 4 нафар спортчи билан қатнашган жамоамиз 8 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, барчалари диёримизга медаллар билан қайтадиган бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг