UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

26 май 11:27
Янгиликлар

Хоккей

Жаҳон чемпионатида сенсация - амалдаги чемпион Канада финалга чиқа олмади!

Чехиянинг Прага ва Острава шаҳарлари мезбонлигида ўтаётган хоккей бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланди.

Швейцария терма жамоаси 1/2 финалда амалдаги жаҳон чемпиони Канадани буллитлар сериясида мағлубиятга учратиб, катта шов-шув сабабчига айланди. Банклар юрти вакиллари ўз тарихларида тўртинчи бор финалга йўл олишди. 2018 йилдан кейин илк бор финал Канадасиз ўтади.  

Прагадаги "О2 Арена"да ўтган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Буллитлар сериясида эса омад швейцарияликларга кулиб боқди. Ғолиб жамоа таркибида Кевин Фиал ва Нино Нидеррайтер киритилган шайбаларга муаллифлик қилишди. Буллитлар сериясида ўша Фиал ҳамда Свен Андригетто "пенальтини" голга айлантиришди.

"О2 Арена"да ўтган иккинчи 1/2 финал учрашувида мусобақа мезбонлари Чехия терма жамоаси Швецияни йирик 7:3 ҳисобида доғда қолдиришди. Ғолиб жамоа таркибида Лукаш Седлак ва Доминик Кубалик дулбга эришишди. Давид Кемпф, Ондржей Каше ва Мартин Нечас ҳам бу оқшом ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Шведлар таркибида Маркус Юханссон, Маркус Петтерссон ва Йоэль Эрикссон Эка киритилган голларга муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, бугун финалда Чехия ва Швейцария терма жамоалари жаҳон чемпиони номига ойдинлик киритиб олишади. Ярим финалда мағлуб бўлган Канада ва Швеция терма жамоалари ўзаро ўйинда бронза медалга ким лойиқлигини аниқлаб беришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг