14 сен 20:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳон чемпионатидаги илк "йўқотиш" - Абдураимов ютқазди!
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам ўз ниҳояси сари яқинлашмоқда.
Афсуски, бугунги дастурдан ўрин олган жангларнинг бирида чарм қўлқоп устамиз Элнур Абдураимов мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди. -63 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ҳозиргина якунига етган жангда америкалик Кейшовн Дэвисга ютқазиб қўйди.
Ҳакамлар бир овоздан 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27) ҳисобидаги ғалабани Дэвисга тақдим этишди. Элнур хатто нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди. Рефери ўша вазиятда ҳисобни очишга мажбур бўлди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Hullas Conooor yyeeeeee ooooooo