UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

17 мар 11:33
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Жаҳон чемпионатини 8-ўринда якунлаган Даниил Ейбог ўз шахсий рекордини янгилади

Аввал хабар берганимиздек, Хитойнинг Пекин шаҳри шорт-трек бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон биринчилигига мезбонлик қилди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог учта масофада стартга чиқди.

Жумладан, 500 метр масофага кечган баҳсларда Ейбог В финалига қадар етиб келди. Якунда у саккизинчи натижани кўрсатиб, ушбу масофадаги дунёнинг энг кучли 10 спортчиси қаторида қайд этилди.

Бундан ташқари, Даниил 1500 м ва 1000 м масофаларда ярим финалнинг ўтиш босқичига қадар етиб борди.

Ўзи учун яккалик масофаларидаги илк Жаҳон чемпионатига айланган мусобақада Ейбог 39.930 натижа билан 500 м масофадаги шахсий рекордини янгилагани ҳам аҳамиятга молик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг