UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

27 дек 07:43
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 та тур ўтказилди, икки гроссмейстеримиз Топ-15`таликда, Магнус Карлсен 83-поғонада!

Тунда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати старт олди.

Дунё биринчилигининг биринчи куни рапид бўйича 5 та тур партиялари ўйналди. Жаҳоннинг кўзга кўринган шахматчилари қатори Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи гроссмейстерлари ҳам совринли ўринлар учун баҳсларга киришишди. Блиц ва рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен илк кунги учрашувлардаёқ жиддий қаршиликларга дуч келди. Норвегиялик шахмат юлдузи 5 имкониятдан 2,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 83-ўринни эгаллаб турибди. У 1 ғалаба, 1 мағлубият ва 3 та дуранг натижа қайд этган. 

Ҳамюртларимиз орасидан Нодирбек Абдусатторов (2740) ҳозирча энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Жаҳон чемпионатида 9-рақам остида таснифланган Нодирбек 4 та партияда ғалаба қозонди ва фақат 3-турда қора доналарда ўйнаб, америкалик Александр Лендерман (2621)га имкониятни бой бериб қўйди. Иоан-Кристиан Кирила (Руминия, 2500), Андрей Волокитин (Украина, 2569), Александр Рахманов (FIDE, 2561) ва Хайк Мартиросян (Арманистон, 2609) таслим этилди. Абдусатторов 5 имкониятдан 4 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-ўринни банд этган. Бешинчи ўриндаги ҳиндистонтон Раунак Садҳванида ҳам 4 очко бор. 

Яна бир гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров ҳам 5 имкониятдан 4 очко тўплади. Фақат у қўшимча кўрсаткичларга кўра 3 ғалаба ва 2 дуранг билан 14-поғонадан жой олган. Ҳали ютқазмади ва бу ҳам яхши натижа. Синдаров Мераб Гагунашвили (Грузия, 2460), Лука Морони (Италия, 2525) ва Танитолува Адевуми (АҚШ, 2262)ни мағлуб этди. Бенжамин Бок (Нидерландия, 2596) ва Самуэль Севиан (АҚШ, 2614) билан дуранг ўйнади.      

Қолган шахматчиларимизнинг иштирокига тўхталадиган бўлсак, Шамсиддин Воҳидов 3 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра 70, Жаҳонгир Воҳидов 2,5 очко билан 79, Муҳиддин Мадаминов 2 очко билан 139-поғонада бормоқда. 

Бешинчи турдан сўнг тўрт нафар иштирокчи - Володар Мурзин (FIDE, 2588), Шант Саргсян (Арманистон, 2601), Леньер Домингес (АҚШ, 2699) ва Даниэль Народицкий (АҚШ, 2638) 4,5 очкодан тўплаб, қўшҳокимлик қилишяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг