UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

22 май 11:46
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз?

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 37-жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари бошланиш арафасида.

Учинчи кун доирасида 2 та вазн (эркакларда -81, аёлларда -63 кг) тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Грузия терма жамоаси биринчилардан бўлиб жаҳон чемпионатининг 2 та олтин медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида якка пешқадамга айланиб олди. 

Кеча еттинчи давлат - Нидерландия жаҳон чемпионатининг олтин медалига эга чиқди. Шу кунгача Япония, Италия, Мўғулистон, Корея Республикаси ва Озарбайжон терма жамоалари дзюдочилари ҳам жаҳон чемпионатининг олтин медалини расмийлаштириб улгуришганди. 

Биттадан кумуш ва бронза медалига эга Канада терма жамоаси 8-ўринни банд этган бўлса, Ўзбекистон делегацияси 1 та кумуш медаль эвазига 9-поғонадан жой олган. Топ-10`таликни Хитой Тайпейи терма жамоаси якунлаб берган. Ён қўшниларимиз Қозоғистон ва Тожикистон делегациялари ҳисобида 1 тадан бронза медали бор. 

Уч кунлик беллашувлар якунига кўра жами 19 давлат жаҳон чемпионатининг камида 1 та бронза медалини қўлга киритган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг