UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

28 авг 11:27
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатларидаги тарих янгиланди, умумжамоа ҳисобида кучли тўртликдамиз!

Босния ва Герцеговиниянинг Сараево шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон биринчилигида 1 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида дунёнинг 60 давлати орасида 4-ўринни эгаллади. Агар кеча Аббос Шермаҳматов финалда венгриялик рақиби Петер Кендересини мағлуб этганида, жаҳон чемпионатини 2-ўринда якунлаган бўлардик. 

Кечаги кун қаҳрамонлари орасида -70 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Барчиной Қодирова италиялик Серена Ондеини таслим этиб, жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Бу билан у Диёра Келдиёровадан сўнг кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган иккинчи ўзбекистонлик дзюдочимизга айланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг