UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

20 янв 21:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпиони бўлган ўзбек боксчиси камида 100 минг доллар ишлаб олиши мумкин

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) маркетинг комиссияси раиси ва Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлёв бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндорлари учун бериладиган пул миқдорини эълон қилди.

"Жаҳон чемпионлари 100 минг доллардан пул олишади. Кумуш медалга 50 минг, бронза медалига эса 25 минг доллардан берилади", - деди Кремлёв. 

Ҳозирча ушбу пуллар қайси жаҳон чемпионати учун берилишига аниқлик киритилмаган. 

Маълумот учун, 2021 йилги жаҳон чемпионати Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойида Екатеринбургда ўтказилган жаҳон чемпионатида Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Баҳодир Жалолов олтин, Дилшодбек Рўзметов кумуш ва Бобоусмон Батуров бронза медалига сазовор бўлганди. Боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишганидан сўнг "Президент совғаси" сифатида автомашиналар, ҳукумат томонидан пул мукофоти, шунингдек вилоят ҳокимлари томонидан совғалар берилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг