UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

24 авг 09:07
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон Кубоги. Финалнинг иккинчи партиясида яна муроса, Абасов имкониятдан фойдалана олмади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон Кубоги давом этмоқда.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда финал ҳамда 3-ўрин учун учрашувнинг иккинчи партиялари ўйналди. Учинчи ўрин учун кечаётган учрашувда мусобақа кашфиётига айланган озарбайжонлик Нижат Абасов дунё рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этишни уддалаганди. Иккинчи партияда Каруана ғалаба қозониб, мувозанатни тиклади.    

Ҳал қилувчи финал баҳсида эса собиқ жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен яна бир кашфиёт, ҳиндистонлик иқтидор эгаси Рамешбабу Праггнанандҳа билан иккинчи партияда ҳам дуранг ўйнади. Бугун ҳар икки учрашувда ғолиб номини аниқлаб берувчи қўшимча тай-брек партия ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Бокудаги жаҳон Кубоги чемпионлик тожи учун саралаш вазифасини ҳам ўтаб беряпти. Кучли учликдан жой олган гроссмейстерлар даъвогарлар мусобақасига йўлланмани қўлга киритади.  


Жаҳон Кубоги. Эркаклар. Финал. Иккинчи партия

Рамешбабу Праггнанандха (Ҳиндистон) - Магнус Карлсен (Норвегия) – 1:1 


Жаҳон Кубоги. Эркаклар. 3-ўрин учун баҳс. Иккинчи партия

Фабиано Каруана (АҚШ) - Нижат Абасов (Озарбайжон) – 1:1 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг